Электромобил технологиялари учун синов ва сертификатлаш маркази ташкил этилади

Жамият

image

2017 йилда Қуёш энергияси халқаро институти Хитой Халқ Республикаси Henan Suda Electric Car Technology Co.Ltd. компанияси билан илмий-техник ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Меморандум имзоланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хабар қилишича, Ўзбекистондаги Қуёш энергияси халқаро институти Хитой Халқ Республикасининг Henan Suda Electric Vehicles Technology Co., Ltd. компанияси билан айнан шу муқобил манба асосида замонавий электромобил технологияларни амалиётга татбиқ этиш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Меморандум асосида шу йилнинг 14 июнида Қуёш энергияси халқаро институти Хитой Халқ Республикасининг Henan Suda Electric Vehicles Technology Co., Ltd. компанияси билан муқобил манба асосидаги замонавий электромобил технологияларни амалиётга татбиқ этиш бўйича семинар ташкил қилинган эди. Бу ишнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон делегацияси Хитой компаниясига хизмат сафари уюштирди.

Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси Henan Suda Electric Vehicles Technology Co., Ltd. компаниясининг ишлаб чиқариш объектлари, қувватлари ва маҳсулотлари, синов ва сертификациялаш лабораториялари ҳамда уларда амалга оширилаётган ишлар ва изланишлар билан танишдилар.

ЎзР ФА Қуёш энергияси халқаро институти ҳамда Henan Suda Electric Vehicles Technology Co., Ltd. компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда янги энергия манбалари асосида электромобил технологияларини ривожлантириш ва электр транспорт воситалари тармоғини ташкил этиш келишиб олинди. «Бир макон – бир йўл» лойиҳаси доирасида икки томонлама фойдали иқтисодий ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги эътироф этилди ҳамда Ўзбекистонда янги энергия манбалари асосида электромобиллар лойиҳасини самарали амалга ошириш мақсадида Лойиҳа бошқарув қўмитаси тузилди ва унинг таркибига Нураддин Матчанов (Ўзбекистон томонидан Қўмита раиси), Азимжан Юсупов (раис ўринбосари) ва Умид Авлоқулов (масъул котиб) киритилди ҳамда мазкур Қўмитанинг мажбурият ва вазифалари белгиланди, тегишли гувоҳнома ва сертификатлар тақдим этилди.

Қуёш энергияси халқаро институти ва Henan Suda Electric Vehicles Technology Co., Ltd. ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Унга кўра Ўзбекистонда янги энергия манбалари ва улар асосидаги электромобил технологиялари учун синов ва сертификатлаш марказини ташкил этиш, Ўзбекистонда янги энергия манбалари ва улар асосидаги электромобил технологиялари соҳаси учун техник марказ ташкил этиш ҳамда ушбу марказ базасида қувватлаш (заряд) қурилмалари ва шохобчаларини ўрнатиш, соҳага тегишли халқаро стандартлар асосида миллий стандартларни ишлаб чиқиш, илмий-техник ва маркетинг изланишларини олиб бориш, жорий йилнинг сентябрь ойида Henan Suda Electric Vehicles Technology Co., Ltd. ва Қуёш энергияси халқаро институти биргаликда Ўзбекистонда Суда техник институтини ташкил этиш ҳамда 20 дона электромобил, уларни қувватлаш қурилмалари ва лаборатория асбоб-ускуналари синов мақсадлари учун Ўзбекистонга олиб келиш белгилаб қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-ХХР Қуёш энергияси халқаро институти Henan Suda Electric Vehicles Technology

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар