Электр энергияси экспорти ўн бараварга ошди

Жамият 1321
image

2019 йилнинг июль ойида Озарбайжон 101,8 миллион киловатт-соат электр энергиясини экспорт қилди. Бу ҳақда “EurAsia Daily” хабар берди. 

Мамлакат ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 баравар кўп (10,4 миллион кВт соат), электр энергиясини сотган. Экспортни ўн баравар оширишининг асосий сабаби ўтган йилнинг июль ойида республиканинг энергия тизимидаги авария туфайли юзага келган инқироз, шунингдек, “Реабилитация дастури” доирасида электр энергиясидаги йўқотилган қувватларни тиклаш ва бу йил энергия тизимининг ишончлилигини таъминлашдир.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
t
×
×