“Эль-Класико” ҳақида сиз билмаган 7 факт!
Спорт
−
15 Октябрь 2022
14431Эртага, 16 октябрь куни "Реал Мадрид" Ла Лиганинг 9-тури доирасида ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Дам олиш кунларида футбол ишқибозлари навбатдаги "Эль-Класико"га гувоҳ бўлади. "Реал" ва "Барселона" тўқнашуви борасида қизиқарли фактлар, статистикалар жуда ҳам кўп. Биз ана шундай фактлардан еттита энг сарасини сизларга тақдим этмоқчимиз.
Биринчи факт: "Эль-Класико" шунчаки икки клуб ўртасидаги жанг эмас, унинг тарихи XX асрга бориб тақалади! Ўша пайтда Каталония сепаратистик фикрлаши билан ажралиб турарди, мазкур ҳудуд бир неча бор Испаниядан мустақилликка эришишга ҳаракат қилди (бу ишни якунлашнинг иложи бўлмади), Мадрид эса, аксинча, консерватив кучларнинг маркази ҳисобланган. Қирол оиласи ҳам у ерда эди. Шу тариқа ҳокимият учун совуқ уруш ҳозирда бизга яхши таниш бўлган икки клуб ўртасидаги адоватларга бой қарама-қаршиликни тақдим этди.
Иккинчи факт: Албатта, жамоалар мухлисларининг бир-бирига нисбатан нафратини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, бирор футболчининг "Реал"дан "Барса"га ва аксинча "Барса"дан "Реал"га ўтишига жуда катта норозилик билдирилади. Бироқ, тарихда 39 футболчи бу ишни қилган! Ҳозирда уларни "ўттиз тўққиз сотқин" деб аташади, масалан, Роналдо, Самуэль Это'О ва Георге Хажи.
Учинчи факт: “Қироллик клуби” ўн йилдан кўпроқ вақт давомида (1917 йил 1 ноябрдан 1928 йил 3 июнгача) Каталония клубини мағлуб эта олмади! "Барселона" кетма-кет 13 марта "Класико"да ғалаба қозонди ва бу ўша вақтдан бери энг узоқ давом этган мағлубиятсиз cерия ҳисобланади.
Тўртинчи факт: 2011 йилнинг 16 апрелидан 2013 йилнинг 2 мартигача "Эль-Класико" 16 марта ўтказилган! Жамоаларнинг деярли барча тўқнаш келиши мумкин бўлган турнирларда, жумладан, Ла Лига, Қирол кубоги, Чемпионлар Лигаси ва бошқа мусобақаларда йўллари кесишган. 2011 йилнинг ўн олтинчи апрелидан бошлаб, 3 майгача клублар ўзаро тўртта ўйин ўтказишган! 18 кунда – 4 та "класико"!
Бешинчи факт: Яна бир феноменал серия. 1984 йилдан 2003 йилгача, 19 йилдан кўпроқ вақт давомида "Реал" "Камп Ноу"да "Барса"ни юта олмади! Бундай учрашувлар, "кўк-анорранглиларнинг" ғалабаси ёки дуранг билан якунланарди. Албатта, вақт ўтгани сайин ҳар икки жамоанинг ўйин савияси ўзгарди, яқин ўтган йилларда "Реал" афсонавий стадионда қоқилишни тўхтатди.
Олтинчи факт: Кўплаб машҳур ва принципиал қарама-қаршиликлар ҳозирда шунчаки реклама, катта пул ишлаш усулидир. Ишонинг, "Эль-Класико" ҳам бундан мустасно эмас. Бунинг ёрқин тасдиғи 2015 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда ўйинлар шарқ мамлакатларидаги трансляциялар (Хитой, Япония ва бошқалар) учун эртароқ ўтказилган. Чунки, шарқда томошабинлар сони Европадагидан анча кўпроқ. Яқинда Ла Лига президенти Хавер Тебас "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинларни Испаниядан ташқарида ўтказилиши мумкинлигини эълон қилди! Тебас келгуси йилларда ўйинни АҚШ ёки Хитойга "кўчиришни" таклиф қилди, бундай ҳолат нима учун бўлаётганини тушуниб улгурган бўлсангиз керак.
Еттинчи факт: 2013 йил 26 февралда "Реал" Каталония жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ўйиннинг ўзига хослиги шундаки, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду "Камп Ноу"даги қаторасига олтинчи ўйинда гол урди! Бу эса ушбу қарама-қаршилик рекорди ҳисобланади.
Хуллас, Мадрид ва Каталония суперклубларининг шиддатли тўқнашуви ҳақида соатлаб баҳслашиш мумкин. Эртанги учрашув ҳам қизиқарли ва муросасиз эпизодлари билан мухлислар ёдида қолиши шубҳасиз.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь