Эксклюзив видео: Президент нутқ сўзлаётганда, ортидаги қиз хушидан кетди

Жамият

Хабарингиз бор, 6 апрель куни Сурхондарё вилоятида Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Очилиш маросими "Ўзбекистон-24" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди. Президент Мирзиёев мазкур тантанали маросимда нутқ сўзлаётганда, унинг ортида фестивалда иштирок этаётган давлат номлари ёзилган тахтачаларни кўтариб олган қизлар саф тортиб турган эди.

Президент нутқи аввалида Иордания давлати номини қўлида тутган иштирок қиз сафни тарк этиб, саҳна ўртасигача гандираклаб келди. Бу ҳолат эса жонли эфирда кўрсатилди. Шу заҳотиёқ қўриқлаш хизмати ходимларидан икки киши саҳнага чиқди ва хушини йўқотган иштирокчи қизни саҳнадан олиб чиқиб кетдилар. 

Мазкур ҳолат акс этган лавҳа такрорий эфирдан олиб ташланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

659

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг