Экология қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Local
−
24 March 2021 7007 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу лавозимга Жусипбек Сдикбекович Казбеков лойиқ кўрилган.
Шу кунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди.
Live
All