Эбола устидан ғалаба қозониш насиб қилмади – у қайта уйғонди
Олам
−
20 Апрель 2020
15019Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълум қилишича, “Эбола” билан касалланган беморлардан бири Конго Демократик Республикасининг (КДР) шарқидаги шифохонадан қочиб кетган.
КДР 13 апрель куни Эбола касаллиги бўйича тўлиқ ғалабани эълон қилиши мумкинлиги кутилаётган эди. Бироқ, охирги одам тузалгандан 52 кун ўтгач, инфекциянинг янги ҳолати қайд этилди. Ҳозирги кунда мамлакатда Эбола вирусини юқтиришнинг олтита янги ҳолати аниқланди, 10 апрелдан бери ушбу касалликдан икки киши вафот этди.
Ташкилот берган маълумотларга кўра, 28 ёшли фуқарода Эбола вирусини юқтириш бўйича тест жавоби ижобий чиққан. У 17 апрель куни Бени шаҳридаги ўзи даволанаётган тиббий марказдан жойдан қочиб кетган.
“Биз уни топиш ва аҳоли пунктлари орасидан олиб чиқиш учун барча чораларни кўрмоқдамиз. Уни бошқа бировга юқтиради, деб тахмин қилаяпмиз... Қидирув ишлари давом этмоқда”, деди ЖССТнинг Эбола вирусига қарши кураш бўйича вакили Бубакар Диалло.
Ўз навбатида, Бени шаҳар мэрининг ўринбосари Муҳиндо Бакванамаҳа маҳаллий ҳокимият қочиб кетган беморни кузатишга улгурмаганлигини тасдиқлаган.
LiveБарчаси