Дзюдо: Диёра Келдиёрова 2 карра “Kатта дубулға” мусобақси ғолибига айланди

Спорт

image

Мўғулистонда старт олган дзюдо бўйича “Kатта дубулға” мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунига етиб бормоқда.

Мусобақанинг дастлабки куни ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли ўтди. -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 23 ёшли Диёра Келдиёрова олтин медал соҳибига айланди. 

“Келдиёровага ҳал қилувчи беллашувда россиялик Алеся Кузнецова рақиблик қилди. Қизиқарли курашларга бой беллашувда Келдиёрова ғалаба қозониб, “Катта дубулға” турнирларининг икки карра ғолиби бўлди”, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Яна бир аҳамиятли томони, ушбу ғалабаси эвазига Диёра Келдиёрова Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун 500 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, самарқандлик спортчи қиз 2019 йил БААда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални, ўтган йил Бишкекдаги қитъа биринчилигида эса бронза медалини қўлга киритган эди. 2021 йил Будапештда ўтган жаҳон чемпионати жамоавий баҳсларида эса бронзага эга чиққанди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг