Дунёнинг энг бой ва камбағал давлатлари: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Бу қизиқ

image

Американинг “Global Finance Magazine” нашри дунёнинг энг бой давлатлари рейтингини тузиб, унга 185 та давлатни киритди. Мазкур рейтингда Марказий Осиёнинг беш давлати ҳам мавжуд бўлиб, Ўзбекистон унда Қозоғистон ва Туркманистондан кейинги ўринда жойлашган. Бу ҳақда “Forbes.kz” хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, рўйхат Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари асосида тузилган. Унда аҳоли жон бошига сотиб олиш қобилияти паритети (тенглиги) ҳисобга олинган. Шунингдек, яшашнинг нисбий қиймати ва мамлакатлардаги инфляция даражаси инобатга олинган.

Қозоғистон бу рейтингда 50-ўринни эгаллаган. Туркманистон 77-ўрин билан иккинчи поғонада, Ўзбекистон эса нисбатан пастроқда – 127-ўринда қайд этилган. Қирғизистон 142-ўрин ва Тожикистон 153-ўринда жойлашган.

Қатар дунёнинг энг бой давлати деб топилган. Иккинчи ўринда Люксембург, учинчи ўринда эса Сингапур келтирилган. Энг камбағал давлатлар қаторида Малави, Конго ва Марказий Африка Республикаси кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январь ойида “Globalfirepower” томонидан Ўзбекистон армияси 145 та давлат ичида 1.0692 индекс билан 62-ўринда қайд этилганди. Ўзбекистон мазкур рейтингда Марказий Осиё давлатлари орасидан энг юқори ўринни эгаллаганди. Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари мос равишда кейинги ўринларни банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг