Дунёдаги энг кекса от вафот этди
Бу қизиқ
−
03 Январь 15273 1 дақиқа
Дунёдаги энг кекса от – Экоукет 36 ёшида рекорд ўрнатганидан сўнг кутилмаганда вафот этди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби ўз саҳифасида хабар берди.
От 1988 йил 8 майда Аризонада туғилган, у қорли Швейцарияда ўсган, аммо кейинчалик АҚШнинг Техас штатида яшаган. У 36 ёш-у 222 кунлик эди, у 2024 йилнинг декабрь ойида Остинда тўсатдан ва кутилмаганда ўткир жигар етишмовчилигидан нобуд бўлган. Отнинг ёшини инсон ёшига таққослаганда тахминан 110 ёшга тенг.
“Биз Экоукетни биринчи марта 1993 йилнинг апрель ойида Швейцариядаги савдо растасида кўрдик. Ўша пайтда биз ҳаётимизни бутунлай ўзгартирадиган отни топган эдик. У бизга бошини эгиб қаради, худди қизиқувчан итга ўхшаб, ёқимли ва ғайриоддий имо-ишора бизнинг эътиборимизни дарҳол тортди”, дейди эгаси Эндрю Хаус.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британияда дунёдаги энг кекса мушук Рози 33 ёшида вафот этганди. Розининг эгаси британиялик Лила Бриссетт ҳозир 73 ёшда бўлиб, улар Норфолкдаги Норвич шаҳрида яшаган. Ўлимдан олдин ҳайвон заиф ва касал эди. Мушук эгасининг айтишича, Рози уйнинг коридорига кириб ётганича қайтиб турмаган.
Live
Барчаси