Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

Олам 10128
99999

Россиянинг Aстрахан вилоятидаги Aлча қишлоғида яшовчи Танзиля Бисембеева 125 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИA Новости Байбек қишлоқ кенгаши раҳбари Элман Такиев таяниб хабар бермоқда.

Шу йилнинг январь ойидан бошлаб Танзилия Бисембаеева дунёдаги энг кекса одам деб ҳисобланган.

"Сўнгги уч ой ичида у тўшагидан турмади, 25 октябрь куни хотиржам вафот этди. Бисембева 1896 йилда подшо Россиясида туғилган, саккиз фарзанднинг тўнғичи эди. У бир нечта инқилоблардан, Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушларидан, СССР парчаланишидан омон қолди", дейилади хабарда.

Айни пайтда Гиннеснинг рекордлар китоби версиясига кўра, япониялик Кане Танака энг кекса аёл мақомига эга бўлиб турибди. У 116 ёшда.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 359
Рейтинг: 3.0
t
×