Дунёдаги энг қиммат танга аукционга чиқарилади
Олам
−
05 Сентябрь 2020
93328 октябрь куни нумизматистлар учун катта аҳамиятга эга бўлган, 1794 йилга оид кумуш танга янги эгасини топади.
2013 йилда у 10 миллион долларга сотилган ва янги рекорд ўрнатиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда CNN.
Тангада қадимий юнон маъбудаларига ўхшаш, сочлари елкасига тушиб турган эркин аёл тасвирланган. Катта эҳтимол билан у АҚШнинг собиқ Президенти Жорж Вашингтонга тегишли бўлган.
Ушбу тангалардан жами 1758 донаси муомалага чиқарилган бўлиб, уларнинг тахминан 130 таси бизгача етиб келган.
Улар кенг оммага мўлжалланмаган, фақатгина, Конгресс аъзолари ва АҚШнинг фахрий фуқароларига тарқатилган.
Англия ва Америка ўртасидаги урушдан кейин қимматбаҳо металларнинг захиралари заифлашган ва бундай пулларнинг чиқарилиши ёш мустақил мамлакат ҳокимиятини сақлаб қолишга қаратилган мақсад бўлган.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь