Дунёдаги энг келишган эркаклар ўнлиги – Голливуднинг аксари ёқимтойлари қулади

Бу қизиқ 8680
image

Дунёдаги энг чиройли эркаклар ўнталиги рейтинги тузилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу йилги рейтингда бир вақтлар етакчилик қилганлар анча қуйига тушиб кетган.

10. Кучли ўнталикни актёр Райан Гослинг 87,48 фоиз билан ёпиб беради. 

9. Рэпер Канье Уэст 97,94 фоиз тўплади ва тўққизинчи ўринда қайд этилди.

8. Яна бир актёр Идрис Альба 88,01 фоиз билан саккизинчи ўринда. Айтганча, у 2018 йилда People журнали талқини бўйича энг чиройли эркак бўлган эди.

7. Британиялик ёқимтой, футболчи Дэвид Бекҳэм рўйхатда еттинчи ўринни банд этди (88,96 фоиз).

6. 51 ёшли актёр Хью Жекман 89,64 фоизли натижа билан олтинчи ўринни эгаллади.

5. Жорж Клуни рўйхатда ўзини бешинчи ўринда кўриб, “тарвузи қўлтиғидан тушиб кетган” бўлиши аниқ. У 89,91 фоиз тўплаган. “Деярли 60 ёшга кириб қолган бўлсангизу, лекин кучли бешликдан жой эгалласангиз, олдингидек ёқимли бўлади. Унинг ажойиб ва табиий кўриниши доим бирдек”, дейди косметик жарроҳ Жулиан Де Сильва.

4. Барча ёқтирган Брэд Питт 90,51 фоиз тўплаб, рўйхатда тўртинчи ўринни банд этди. Энг қизиғи шундаки, у нафақат ташқи кўриниши билан киноманларни ўзига жалб эта олади, балки харизмаси ҳам унга бу ишда ёрдам беради.

3. Голливуд ёқимтойи Брэдли Купер 91,08 фоиз тўплади ва рейтингда учинчи бўлди.

2. “Жодугар” серияли ва “Супермен” фильми бош ижрочиси Генри Кавиллга иккинчи ўрин (91,64 фоиз) насиб қилди. Ушбу рўйхат косметик жарроҳ Жулиан Де Сильванинг янги компьютер методлари асосида тузилган.

1. 33 ёшли Роберт Паттинсон ўз ҳамкасбларидан ўтиб кетди ва дунёдаги энг чиройли эркак мақомини қўлга киритди. У 92,15 фоизга Phi юнон гўзаллик коэффициентига тўғри келган. Актёр 2021 йилда катта экранларга чиқадиган “Бэтмен” блокбастерида бош қаҳрамон ролини ижро этган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 266
Рейтинг: 3
t
×