Дунёда илк давлат биткоинни қонуний тўлов воситаси деб тан олди
Олам
−
09 Июнь 2021
7123Бугун, 9 июнь куни Сальвадор парламенти биткоинни қонуний тўлов воситаси деб тан олди. Овоз бериш пайтида депутатларнинг аксари Президент Наиб Букеленинг биткоиндан фойдаланишга ўтиш таклифини қўллаб-қувватлаган. Президент бугун ёки эртага қонунни имзолаши кутилмоқда.
Қонун чиқарувчи органнинг 62 аъзоси қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берган, 19 киши қарши бўлган ва уч киши бетараф қолган.
Қонун барча тадбиркорларга товар хизматлар учун биткоинни қабул қилишни мажбурий қилиб қўяди. Шу билан бирга ҳукумат крипто валютанинг беқарор курси туфайли таваккал қилишни истамаган ташкилотларни қўллаб-қувватлаш вазифасини бажаради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь