COVID-19 га чалинганлар 544 миллиондан ошди
Олам
−
28 Июнь 2022
3801АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, бугун, 28 июнь куни дунёда коронавирус инфекциясининг рўйхатдан ўтган ҳолатлар сони 544,498,036 тага етди.
Дунё бўйлаб вирус тарқалиши бошланганидан бери COVID-19 инфекцияси оқибатида 6 330 573 киши вафот этган.
АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция, Германия ва Буюк Британия энг кўп инфекция билан касалланганлар ва ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар рўйхатида биринчиликни эгаллаб турибди:
• АҚШ – 87 092 233 ва 1 016 208;
• Ҳиндистон – 43 418 839 ва 525 047;
• Бразилия – 32 130 316 ва 670 532;
• Франция – 30 879 062 ва 150 445;
• Германия – 27 914 240 ва 140 847;
• Буюк Британия – 22 834 153 ва 180 683.
Дунёдаги энг муҳим воқеалар ҳақидаги статистик маълумотларга ихтисослашган "Worldometer" портали маълумотларига кўра, бугун, 28 июнь куни сайёрамиздаги 1 миллион кишига ўлим даражаси 814,9 га етган. Қўшма Штатларда 1 миллион аҳолига 3109 киши, Ҳиндистонда – 373, Бразилияда – 3111, Францияда – 2279, Германияда – 1670, Буюк Британияда – 2624 киши вафот этган.
Ойнисахон Абдуллаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь