Дума рус тилининг “хўрланиши”га қарши қонун лойиҳасини тақдим этди

Олам

image

Россия Федерацияси ҳукумати Давлат Думасига мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан рус адабий тили нормаларига риоя этилишини назорат қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди, ҳужжат бошқа нарсалар қаторида, рус тилини хорижий сўзларнинг ортиқча ишлатилишидан ҳимоя қилишга қаратилган. Лойиҳа матни кеча, 26 октябрь куни Думанинг электрон базасига жойлаштирилди. 

“Россия Федерациясининг давлат тили тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда. Тушунтириш материалларида таъкидланганидек, ҳужжат Россия Федерациясида рус тилининг давлат тили мақомини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришни, шунингдек, органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари, Россия Федерацияси фуқаролари томонидан замонавий рус адабий тили нормаларига риоя этилишини назорат қилишни назарда тутади.

“Федерал қонун лойиҳасида хорижий сўзлардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган, рўйхати норматив луғатларда мавжуд бўлган рус тилида кенг тарқалган аналоглари бўлмаганлар бундан мустасно. Ушбу прогнозланган меъёр рус тилини хорижий сўзларнинг ортиқча ишлатилишидан ҳимоя қилишга қаратилган”, дейилади қонун лойиҳаси шарҳида. 

Ташаббус муаллифларининг фикрича, ҳужжатда рус тилининг ягона кўп миллатли давлатда давлат тили сифатида бирлаштирувчи роли таъкидланган, давлат тилидан фойдаланиш мажбурий бўлган соҳалар кенгайтирилган ва аниқланган. 

Қонун лойиҳасида замонавий рус адабий тилидан давлат тили сифатида фойдаланилганда нормаларини белгиловчи норматив луғатлар, норматив грамматикалар ва норматив маълумотномалар каби тушунчаларни киритиш таклиф этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг