Дубай валиаҳд шаҳзодаси ов қилиш учун яна Ўзбекистонга келди
Жамият
−
17 Октябрь 2022
16770Дубай валиаҳд шаҳзодаси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мактум ов қилиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирган.
БАА шаҳзодаси Ҳамдан ибн Муҳаммад лочин билан ов қилиш мақсадида Навоий шаҳрига учиб келганини тахмин қилиш қийин эмас. Ҳамдан ибн Муҳаммад учун бу анъана тусига кирган. У ҳар йили Ўзбекистонга ов қилиш мақсадида келади.
Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум – Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У фаол ҳаёт тарзи билан машҳур. Шаҳзода парашютдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт, от спорти ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади.
Маълумот учун, Навоий шаҳридан 50 км узоқликда тувалоқларни сақлаш ва кўпайтириш маркази бор. Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.
LiveБарчаси