ДТМ абитуриент ва ота-оналарга мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Жорий йил ўқишини хорижий давлатлардан Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига кўчирмоқчи бўлганларнинг 72 фоизи тест синовларида йиқилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази Матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, тест синовларида иштирок этиши белгиланган 87 486 нафар талабгордан 85 261 нафари иштирок этган. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўқишни кўчириш учун минимал ўтиш бали анча паст белгиланган бўлса-да, талабгорларнинг 72 фоизи мазкур минимал талабни бажара олмаган.

“Аслини олганда ёшларимизнинг хориждаги нуфузли ОТМларда таҳсил олиши яхши. Лекин мақсад хорижда таълим олиб, ўз соҳаси бўйича етук мутахассис бўлиш эмас, балки қандай қилиб бўлса ҳам бир йилдан сўнг, ўқишни Ўзбекистонга кўчириб олиш бўладиган бўлса, бу энди яхши ҳолат эмас, албатта”, дейилган хабарда.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон қарорига биноан барча талабалар ўқишни хориждан Ўзбекистонга кўчириш учун имтиҳон топшириши ва тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган ўтиш балини тўплаши лозим.

“Шу сабабли, Давлат тест маркази асосий мақсади хорижда ўқиш эмас, балки бир йилдан сўнг ўқишни Ўзбекистонга кўчириб олиш бўлган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига турли шахслар ва фирмаларнинг бир йилдан сўнг ўқишни Ўзбекистонга кўчириб бериш тўғрисидаги ваъдаларига ишонмасликни ва ўз билимига ишонган ҳолда тест синовларига пухта тайёргарлик кўришни тавсия қилади”, дея таъкидланган хабарда.

Маълумот учун, қуйида хориждан ўқишни кўчириш бўйича статистик маълумотлар келтирилган бўлиб, тест синовида иштирок этган талабгорларнинг 50 фоиздан ортиғи 56,7 балл (максимал баллнинг 30 фоизи) ҳам тўплай олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг