“Дом”ларнинг тагида алкоголь маҳсулотлари сотиш тақиқланади
Олам
−
17 Сентябрь 2019
3862Россия ҳукумати "Ягона Россия" партияси депутатларининг 20 квадрат метрдан кам бўлган турар-жой биноларида жойлашган бар, ресторан ва кафеларга алкоголь сотишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасига "концептуал" ижобий жавоб тайёрлади, дея ёзмоқда "Коммерсант" газетаси.
"Aҳоли яшаш жойларида кафе ва барларнинг жойлашишига салбий муносабатда бўлишмоқда. Уйларга яқин ҳудудда, ҳовли ва ўйин майдончаларида тартиб-қоидаларнинг тез-тез бузилиши натижасида кўплаб шикоятлар келиб тушди", дейди ташаббус муаллифлари.
Россия Ҳукуматининг таъкидлашича, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш салонининг чеклангани ҳалол ишбилармонларга салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек, муассасаларнинг ёпилишига ва рақобат даражасининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Бироқ, ҳукумат, ташаббусни "концептуал равишда" Давлат Думасида иккинчи ўқишда қабул қилиш шарти билан қўллаб-қувватлайди.
Нашрга кўра, қонун лойиҳаси эртага, 18 сентябрь куни Давлат Думасининг иқтисодий сиёсат, саноат, инновацион ривожланиш ва тадбиркорлик бўйича қўмитасида кўриб чиқилишини режалаштирмоқда.
LiveБарчаси