Долларнинг расмий курси тушди
Жамият
−
10 Март 2023
10477Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 11 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,84 сўмга тушди ва 11 390,26 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 7,27 сўмга ошди, 12 052,03 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,56 сўмга пасайди, 149,85 сўмни ташкил этди.