Долларнинг расмий курси ошди
Жамият
−
23 Март 2023
10246Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 24 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,18 сўмга ошди ва 11 391,23 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 288,33 сўмга баландлади, 12 399,35 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,42 сўмга кўтарилди, 148,90 сўмни ташкил этди.
LiveБарчаси