Долларнинг расмий курси кескин тушди
Local
−
25 November 2025 17065 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 51,43 сўмга тушди ва 11 936,89 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 53,33 сўмга пасайиб, 13 769,20 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,46 сўмга тушди ва 151,56 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 2,4 сўмга пасайди ва 1684,34 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 42 200 сўмга кўтарилди ва 1 млн 634 минг сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 25 ноябрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 13 млн 821 минг 576 сўмга ошган ва 1 млрд 44 млн 44 минг 576 сўм этиб белгиланган.
Live
All