Доллар, евро ва рубль курси кўтарилди
Жамият
−
29 Сентябрь 2022 18062 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 30 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,23 сўмга қимматлашди ва 11 014,01 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 175,49 сўмга кўтарилиб, 10 674,78 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, Россия рублининг курси ҳам 3,53 сўмга ошиб, 191,80 сўмни ташкил этди.
Live
Барчаси