Доллар, евро ва рубль курси бирдан кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 26 майдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 139 сўм 3 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 9 сўм 74 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 11 051 сўм 84 тийинга баҳоланиб, 96 сўм 72 тийинга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 3 сўм 81 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 141 сўм 35 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

610

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг