Доллар ва евро курси сезиларли кўтарилди
Жамият
−
27 Май 2019
5125Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 28 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 24 сўм 99 тийинга қимматлашиб, 8485 сўм 91 тийинга етди.
Евро курси эса 66 сўм 92 тийинга қимматлаб, 9505 сўм 92 тийинни ташкил этмоқда.
Бир Россия рубли эса 45 тийинга қимматлашиб, 131 сўм 52 тийинга етди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
LiveБарчаси