Доллар курси яна рекорд даражада ошди
Жамият
−
03 Апрель
38164Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 34,48 сўмга кўтарилди ва 12 668,00 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 69,97 сўмга ошиб, 13 640,90 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,47 сўмга юқорилаб, 137,13 сўмни ташкил этди.