Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
03 Март 14775 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 19,29 сўмга ошди ва 12 209,86 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 132,44 сўмга тушди ва 14 170,76 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,05 сўмга ошди ва 157,53 сўмни ташкил этди.
Хитой юани эса 1,73 сўмга пасайди ва 1769,49 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 53 минг 600 сўмга ошди ва 2 млн 172 минг 800 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун 3 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 8 млн 10 минг 745 сўмга ошган ва 815 млн 866 минг 425 сўм этиб белгиланган.