Доллар курси кўтарилди
Жамият
−
17:44 1084 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 23,04 сўмга ошди ва 11 861,69 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 29,34 сўмга кўтарилиб, 13 278,28 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,8 сўмга ошди ва 147,13 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 4,01 сўмга қимматлаб, 1778,88 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 400 сўмга тушиб, 1 млн 795 минг 300 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 26 октябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 14 млн 655 минг 629 сўмга тушди ва 951 млн 738 минг 501 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси