Доллар курси кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 23,49 сўмга ошди ва 12 088,98 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 47,33 сўмга кўтарилиб, 13 801,99 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 1,19 сўмга тушди ва 154,47 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 4,39 сўмга ошиб, 1784,43 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 100 сўмга тушди ва 1 млн 838 минг 100 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 15 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 25 млн 532 минг 725 сўмга ошди ва 781 млн 610 минг 80 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг