Доллар курси кескин кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 63,77 сўмга ошди ва 12 075,98 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 69,27 сўмга кўтарилиб, 13 800,43 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,82 сўмга тушди ва 157,32 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 13,92 сўмга кўтарилиб, 1782,01 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 800 сўмга ошди ва 1 млн 838 минг сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 10 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 22 млн 497 минг 636 сўмга ошди ва 778 млн 16 минг 400 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг