Доллар курси 12 минг сўмдан тушди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 52,91 сўмга пасайди ва 11 949,03 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 52,05 сўмга тушди ва 13 921,81 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,39 сўмга пасайди ва 166,28 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 2,62 сўмга тушди ва 1766,25 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса, 200 сўмга ошди ва 1 млн 854 минг сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 1 июнь Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 60 млн 26 минг 851 сўмга тушди ва 868 млн 178 минг 493 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг