Доллар чиқарувчи машинанинг эгаси. Ротшильдлар оиласи сирлари (2-қисм)

Бу қизиқ

image

Пул шундай кучки, у бор жойда фаровонлик, бахт, тўкинлик бор. Пул шундай кучки, у бор жой жаҳаннамга ҳам айланади. Ротшильдлар пулнинг кучи билан икки марта дунёнинг кулини кўкка совурди. Миллионлаб одамларнинг ёстиғи қуришига замин яратиб берди. 1914-1918 йиллардаги Биринчи Жаҳон уруши, 1939-1945 йиллардаги Иккинчи Жаҳон уруши Ротшильдларнинг пули билан бўлди, десак муболаға бўлмайди. 

Оила икки марта дунёнинг энг қудратли мамлакати – АҚШнинг Президентини ўлдиришдек мудҳиш жиноятга ҳам бошчилик қилган. Шунингдек, оила ичига кирганингиз сари Исроил давлатини ташкил этиш борасидаги айрим махфий маълумотларга ҳам эга бўласиз. 

XIX асрдан кейинги дунёни мислсиз даражада ўзгартириб юборган Ротшильдлар сулоласи ҳақида “Дунё хазинабони. Ротшильдлар оиласи сирлари” номли мақоланинг 1-қисми ўқувчилар орасида катта қизиқиш уйғотди. Дунё пулига эгалик қилаётган, доллар чоп этувчи машинанинг калитини қўлида тутиб турган ушбу яҳудий оиланинг биз билган ва билмаган сирлари талай. Демак, яна Ротшильдлар уйида меҳмондамиз.

Яҳудий давлатини қуриш режаси

XIX асрнинг бошларида Ротшильдлар оиласи жуда катта кучни ўз қўлида тўплади. Улар, Буюк Британия, АҚШ, Франция, Италиядаги биржа бозорларини ўз назоратларига олишган эди. Эндиликда бу оила мустақил Исроил давлатини барпо этиш учун режалар тузди. Оила бу ерларни ваъда қилинган ер “Arzimamut”, деб атаган. Ўша вақтда, бу ҳудудлар Усмонли империясига қарашли бўлган. Ротшильдлар Усмонли императори Абдулҳамидхондан Қуддусдан ер беришни сўраб, бунинг эвазига, Усмонли империясининг барча ташқи қарзларини ўчиришни таклиф қилдилар. Нега ўчиришни таклиф қилишган, тўлаб беришни эмас, деган савол туғлиши табиий. Чунки, ўша вақтда Усмонли империясининг асосий қарзлари Англия Марказий банкидан олинган эди. Банкнинг тизгини эса яҳудий оиланинг қўлида бўлган. Султон Абдулҳамидхон бу таклифга шундай жавоб берди:

“Қуддус меники деб ким айтди? Бу ерларни аждодларим қон билан олган. Дунёнинг бойликларини олиб келсангиз-да, сизларга бир қарич ҳам ер бермайман”.   

Бу жавобни олган Ротшильдлар дунёни Жаҳон урушига тайёрлашди. 

Жаҳон уруши

Биринчи Жаҳон уруши вақтида, дунёдаги тўртта империя қулади. Булар, Усмонли, Россия, Австрия-Венгрия, Германия империялари эди. Ротшильдлар бошқараётган Англия, Франция, АҚШ мағлубиятга учраган империяларнинг мустамлака ҳудудларини ўз назоратларига олишни кўзлади. Бунинг учун “Миллатлар Лигаси”, деб номланган халқаро ташкилотни яратишди. Аслида, бу ташкилот қудратли давлатлар қўлидаги бир қўғирчоқ эди.

Миллатлар Лигасининг низомида “Мандат тизими” деб аталган халқаро ҳуқуқнинг янги бир нормаси белгилаб қўйилди. Унга кўра, Миллатлар Лигаси мустамлака бўлиб келаётган ҳудудни бошқариш ҳуқуқини бошқа бир давлатга топшириши мумкин эди. Бундай ҳуқуқни олган давлат ўша мустамлакани мустақилликка тайёрлаши лозим бўлган. Бу мустақил Исроил давлатини ташкил этиш учун ўйлаб топилган бир ҳийла эди.

Усмонли империясига қарашли бўлган Фаластин ҳудудлари Буюк Британия ихтиёрига ўтди. Уруш тугамасидан олдин Британия Ташқи ишлар вазирилиги “Бальфур” деб номланган декларациясини имзолади. Унга кўра,  Фаластинда яҳудийлар давлатини тузиш режаси эълон қилинди. Ўша вақтдаги Англия Ташқи ишлар вазири бўлган Артур Бальфур Ротшильдлар оиласига шундай мактуб йўлайди:

“Ҳурматли Лорд Ротшильд. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган ва тасдиқланган яҳудийларнинг ционистик интилишларига ҳамдардлик билдирилган, Буюк қироллик ҳукумати номидан сизга қуйидаги декларацияни етказиш шарафига муяссар бўлдим:

“Қироллик ҳукумати Фаластинда яҳудий халқининг миллий уйини ташкил этиш масаласини маъқул кўрмоқда ва бу мақсадни амалга ошириш учун қироллик барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади. Фаластиндаги яҳудий жамоаларнинг фуқаролик ва диний ҳуқуқларини ёки бошқа мамлакатдаги яҳудийларнинг ҳуқуқларини бузадиган ҳеч қандай чора кўрилмаслиги аниқ.

Агар сиз ушбу Декларацияни ционистик федерацияга етказсангиз, мен бундан жуда хурсанд бўлардим.

Самимий эҳтиром билан, Артур Жеймс Бальфур”.

Юқоридаги мактубдан билиш мумкинки, Ротшильдлар оиласининг илтимосини, ҳаттто, Англия қироллиги ҳам рад эта олмаган.

Декларацияда яҳудий халқи Исроил ерининг туб аҳолиси эканлиги ва минг йиллар давомида бу ерда доимий яшаб келгани эътироф этилган. 1922 йил 22 июль куни халқаро ташкилот Миллатлар Лигаси Фаластинда Исроил давлатини яратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қарор ижросини таъминлаш Буюк Британияга берилди. Хуллас, Ротшильдлар оиласи яҳудийларнинг азалий орзуси бўлган мустақил Исроил давлатини тузишни ҳар томонлама нақд қилди.

Шундан сўнг, Европадан Фаластин томон яҳудийларнинг оммавий кўчиш жараёни бошланади. Тарихий маълумотларга кўра, 1922-1925 йилларда Шарқий Европадан Фаластинга 40 мингга яқин яҳудий оила кўчиб келган. Яҳудийларнинг иммиграцияси арабларда норозилик кайфиятини вужудга келтирди.

Яҳудийларни оммавий кўчириш режаси

Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига кўплаб тарихий сабаблар мавжуд. Лекин, баъзи манбаларда “Жаҳон урушни Ротшильдлар оиласи уюштирган”, деган тахминлар ҳам бор. Уларга урушнинг нима алоқаси бор, деган савол туғилиши мумкин.

1930 йилга келиб, Фаластинда Исроил давлатини тузиш учун барча шароит муҳайё эди. Фақатгина, давлатга аҳоли керак бўлган. Бутун Европадаги яҳудийларни оммавий кўчиришнинг иложиси йўқ. Сабаби, яҳудийлар иссиққина уйларини ташлаб, ривожланмаган ҳудудга боришлари қийин эди. Ротшильдлар оиласи Адольф Гитлерни молиявий томондан қўллаб, уни ҳукумат тепасига олиб келишди. Гитлер эса жаҳон урушини бошлаб, Европадаги яҳудийларни қира бошлади. Шунда, Европадаги барча яҳудийлар Гитлердан қўрқиб, Фаластинга қочишди. Албатта, бу бир тахмин,

АҚШ Президентига суиқасд

1963 йил 22 ноябрь куни АҚШ Президенти Жон Кеннеди Даллас шаҳрида отиб ўлдирилди. Бу суиқасд сири бугунги кунгача очилмаган. “Аср жинояти”, деб аталучи бу сирли қотиллик ҳақида бир нечта тахминлар бор. Кўплаб тарихчи ва сиёсатчилар ушбу фикрни илгари суришади:

“Кеннеди Президент бўлгач, АҚШ долларини босиб чиқарувчи федерал захира тизимини давлатга бўйсундирмоқчи бўлади. XVIII асрдан бери федерал захира тизими Ротшильдлар оиласига тегишли бўлган. 1812 йилда бўлиб ўтган АҚШ-Англия ўртасидаги уруш вақтида Ротшильдлар Американи зимдан молиявий томондан қўллаган. Бунинг эвазига оила долларни босиб чиқариш ва АҚШ Марказий банкини юритишни ўз тасарруфига олган эди. Шу-шу Америка пули яҳудий оиланинг назоратида бўлиб келмоқда. Жон Кеннеди юритган ички сиёсат яҳудий оилага катта зарар келтириши аниқ эди. Президент бу қарорида қатъий туриб олди. Шундан сўнг, у 1963 йил Даллас шаҳрида отиб кетилди”.

Ротшильдларнинг бойлиги қанча?

Ҳозирда яҳудий оиланинг Франция, Германия, Буюк Британия, АҚШ, Италияда йирик банклари мавжуд. Ротшильдлар асосан нефть ва энергия соҳасига инвестициялар киритишади. 

2012 йилда Ротшильдларга тегишли бўлган “RIT Capital Partners” компанияси Рокфеллерлар оиласининг 37 фоиз акциясини сотиб олганини эълон қилди. Ҳозирда, Ротшильдларнинг молиявий аҳволи расман 350 млрд (бошқа манбалар бўйича эса 2,5 триллион) долларни ташкил этади. Энг қизиғи ушбу сулоланинг ҳеч бир вакили 1 млрд доллардан ортиқ капиталга эга эмас.

Тахминларга кўра, Ротшильдлар дунёдаги 74,8 миллиард евролик активларни бошқаради. “Reuters” журналининг маълумотларига кўра, оила 2017 йил глобал рейтингда 12-ўринни эгаллаган. Улар жаҳон бозорининг олти фоизидан кўпроғига эгалик қилади. 2017 йилда Ротшильдлар оиласи назоратидаги тузилмалар иштирокида 181 миллиард долларлик 363 та битим имзоланган.

XXI асрда Ротшильдлар оиласи

Ротшильдлар оиласининг бойлиги йиллар давомида кўплаб авлодлар ва меросхўрлар ўртасида тақсимланган. Бугунги кунда уларнинг захиралари молиявий хизматлар, кўчмас мулк, тоғ-кон саноати, энергетика ва ҳатто хайрия фаолиятини ўз ичига олган турли соҳаларни қамраб олади. Ҳозиргача Европада Ротшильдларга тегишли бўлган бир нечта молиявий институтлар мавжуд. Булар, Буюк Британиядаги  “N M Rothschild & Sons Ltd” ва Швейцариядаги “Edmond de Rotshild” гуруҳи. Шунингдек, оила Шимолий Америка, Европа, Жанубий Америка, Жанубий Африка ва Австралияда ўндан ортиқ вино заводларга эга.

Вақт ўтиши билан, оила аъзоларининг баъзилари сулола асосчиси Майер Ротшильд жорий этган қонун қоидалардан четга чиқа бошлади. Масалан, Натаниэль Чарльз Ротшильд насроний қизни севиб қолиб, унга уйланади. Кейинчалик ўзи ҳам насронийлик динини қабул қилди.

Ротшильдлар оиласининг аъзолари бугун дунёнинг турли мамлакатларида ҳаёт кечиришади. Оиланинг барча вакиллари банк ёки инвестиция фаолияти билан шуғулланмайди. Таниқли оила аъзоларининг баъзилари Арктика музини сақлаш учун архивларни, музейларни бошқарадилар, геологик тадқиқотларда ёки экспедицияларда қатнашадилар.

2003 йилдан бери сулоланинг барча инвестиция банклари барон Девид Рене де Ротшильдга тегишли бўлган Швейцариядаги компания томонидан назорат қилинади. Италиядаги Ротшильдлар уйининг асосчиси Карль Майер Ротшильд 1944 йилда вафот этгач, Италиядаги оила молия, фонд бозори ва инвестициялар билан шуғулланишни тўхтатди. Лекин, ҳанузгача уларнинг молия бозорига таъсири сезилиб туради. 

Анъанага кўра, Ротшильдлар оиласи ўзларига яқин корпорацияларга сармоя киритади. XXI асрда оила корпорациялари катта муваффақият қозонди. 2016 йилда “Rothschild & Co” компаниясининг йиллик даромади 1,589 миллион еврони ташкил этди. Оила аъзоларининг аксарияти ушбу корпорацияларда ишлайди ёки оилавий бойлик келтирадиган корхоналарга сармоя киритади.

Ротшильдлар ноёб уддабуронлиги ва топқирлиги туфайли катта бойликни қўлга киритди. Турли мамлакатларга таъсир ўтказа олгани учун сулола вакиллари ҳали-ҳануз эксперт ва кузатувчиларни лол қолдириб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ротшиль

Баҳолаганлар

2438

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар