ДХХ академиясига ўқишга номзодларни саралаб олиш тартиби белгиланди

Жамият 16643
image

Ўзбекистон Ҳукумати қарори билан Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси таянч олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланиб, Давлат хавфсизлик хизмати ва Президент давлат хавфсизлик хизмати фаолияти йўналишлари бўйича офицер кадрларни тайёрлайди.

Академияга бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга Қуролли кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари бўлган эркаклар – Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Ўқишга номзодлар қуйидаги босқичларда танловлардан ўтади:

  • дастлабки саралаб олиш;
  • махсус касбий танлаш;
  • тест синовлари.

Спорт устаси унвони ёки спорт устасига номзодлик тўғрисидаги тегишли ҳужжатни тақдим этган номзодлар жисмоний тайёргарлик синовларидан озод этилади.

Тест синовларини ўтказиш тартиби ва муддати Давлат тест маркази томонидан Академия билан келишилган ҳолда белгиланади.

Тест синовларининг натижалари синов якунлангандан кейин 5 кун ичида Академияга тақдим этилади ва ДХХнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Академияга бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилинган номзодларга курсант мақоми берилади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1141
Рейтинг: 2.9
t
×