Депутатлар мажлис чоғида муштлашиб кетди (видео)
Олам
−
03 Декабрь 2022
23232Сенегал парламенти аъзолари мамлакат бюджети бўйича навбатдаги йиғилиш вақтида муштлашиб кетди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сиёсатчи Эми Ндиайе бу муштлашув вақтида жароҳат олган. Унга парламентдаги ҳамкасби, лекин сиёсий рақиби Серин Мустафо Си ҳужум қилган.
Зарба шунчалик кучли бўлганки, ҳужум қилган шахс ҳам, жабрланувчи ҳам полга йиқилган. Ндиайе ўзини ёмон ҳис қилиб шифохонага олиб кетилган.
Парламентнинг айрим аъзолари “бу қилмиш жазосиз қолмаслиги керак”, дейди.
Депутат Амината Гуйе муштлашув иштирокчиларидан омма олдида кечирим сўрашни талаб қилмоқда. Акс ҳолда улар энди Ассамблеяда сўзлаш ҳуқуқига эга бўлмайди. Гуйе барча сиёсий тафовутларга қарамай, бирдамлик кўрсатишни сўраб, барча аёл депутатларга мурожаат қилган.
LiveБарчаси