Депутат: “Солиқ тўлашга пулингиз йўқми? Ундай бўлса итингизни сотинг!”

Олам 5939
image

Украина Олий Радасининг "Слуга народа" фракцияси депутати Евгений Брагар коммунал тўловларга маблағи етмаётган нафақахўрга элита зотли итни сотиши мумкинлигини айтди. Депутат, кеча, 31 январь куни "112 Украина" телеканалидаги "Голос народа" кўрсатувида, студияга қўнғироқ қилган украиналик нафақахўрнинг кам пенсия билан қандай яшаши ҳақидаги саволига жавоб бераркан, бу ҳақда айтиб ўтди.

"Бундай шароитда яшашнинг иложи йўқ, лекин биз унинг (студияга қўнғироқ қилган аёл - таҳ.) бошқа мулки борлигини билмаймиз, чунки субсидия бошқа мулк мавжудлигига ва мулкнинг ҳолатига қараб берилади. Мурожаат этувчи билан вазият қандайлигини билмаймиз. Агар элита зотли ити бўлса, уни сотиши мумкин ва солиқларни тўлаши мумкин", деди Брагар.

Эслатиб ўтамиз, Украина статистика идорасининг сўнгги маълумотларига кўра, 2019 йил декабрь ойида Украинада коммунал тўловлар бўйича қарзлар 58 миллиард гривнани ташкил этган (электр энергиясидан ташқари). Умуман олганда, декабрь ойида коммунал тўловлар учун тўловларнинг 79,3 фоизи тўланган.

Нуруллоҳ Шарипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 171
Рейтинг: 2.9
t
×