Деновдаги портлаш даҳшати 2 км узоқликдаги офис камерасида ҳам акс этди (видео)
Жамият 07 Декабрь 2021 19:35
43114
Хабарингиз бор, бугун, 7 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги савдо мажмуасида портлаш юз берган эди. Ижтимоий тармоқларда портлаш рўй берган ҳудуддан 2 км узоқликда жойлашган офис кузатув камералари хотирасига муҳрланган кадрлар эълон қилинди.
Лавҳада портлаш содир бўлган вақтда унинг зарбидан офис эшиги очилиб кетганини, яна бир лавҳада эса худди зилзила бўлганидек ҳолат кузатилганини кўриш мумкин.
Қолаверса, портлаш шовқини 2 километр узоқликда жойлашган офис шу қадар яққол эшитилганидан унинг нақадар даҳшатли бўлганини пайқаш қийин эмас.