Деҳлида ҳаво ифлосланиши ортидан ўткир респиратор касалликлар кескин ошди

Олам

image

2022-2024 йиллар оралиғида Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги олтита давлат шифохонасида 200 мингдан ортиқ ўткир нафас йўллари касалликлари қайд этилган. Бу ҳақда мамлакат федерал ҳукуматига таяниб, BBC хабар берди.

Ҳукуматнинг парламентга маълум қилишича, шу уч йил ичида 30 мингдан ортиқ нафас йўллари касалликларига чалинган беморлар шифохоналарга ётишга мажбур бўлган. Заҳарли ҳаво Деҳли ва унинг атрофида, айниқса, қиш мавсумида такрорланиб турадиган муаммо ҳисобланади.

Сўнгги ҳафталарда Деҳлида ҳавосида PM2.5 заҳарли заррачалари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган меъёрдан 20 баравар юқори бўлиб келмоқда. Муаммонинг ягона сабаби йўқ: саноат чиқиндилари, автомобиль газлари, ҳароратнинг пасайиши, шамол тезлигининг пастлиги ва қўшни штатларда ҳосил қолдиқларининг мавсумий ёқилиши биргаликда таъсир кўрсатади. Деҳлидаги олти йирик шифохона 2022 йилда 67 054 та, 2023 йилда 69 293 та ва 2024 йилда 68 411 та ўткир нафас йўллари касалликлари ҳолатларини қайд этган.

“Таҳлил ҳаво ифлосланишининг ошиши шошилинч бўлимларга мурожаат қилаётган беморлар сонининг ортиши билан боғлиқлигини кўрсатмоқда. Бироқ бу тадқиқот ушбу боғлиқликнинг аниқ сабаб эканини тасдиқлай олмайди”, дейилади хабарда.

Сўнгги йилларда Ҳиндистон Олий суди ҳам Деҳли ва унга яқин ҳудудлардаги ҳаво сифати бўйича жиддий хавотир билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Деҳли PM2.5

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг