Деҳқон хўжаликларига ягона солиқ ставкаси белгиланади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Фармонга кўра:

•    барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва уларни утилизация қилиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан  олинадиган ер солиғи учун солиқ солиш объектидан чиқарилади;

•    деҳқон хўжаликларига 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади.

Шунингедк, кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш тизими икки босқичда жорий этилади:

•    биринчи босқичда (2021–2023 йиллар) – кўчмас мулк бўлган турар-жой фонди объектлари (квартира, якка тартибдаги уй-жойлар, дала-ҳовли), шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан;

•    иккинчи босқичда (2022–2024 йиллар) – яшаш учун мўлжалланмаган алоҳида кўчмас мулк объектлари, шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан.

Бундан ташқари, фойдаланишга рухсат этилган ер участкалари турлари классификаторлари ва уларга бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асосларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги Ер кодекси тайёрланади.


Мақола муаллифи

Теглар

деҳқон хўжалиги

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар