Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлат раҳбари 2021 йил февраль ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Даврон Ҳидоятов номзодини Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди.

Ҳидоятов Даврон Абдупаттахович 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

Даврон Ҳидоятов меҳнат фаолиятини 1996-1998 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бош амалиёт бўлими биринчи тоифали мутахассиси сифатида бошлаган.

2017-2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими бўлиб ишлаган. 2018-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, Даврон Ҳидоятов Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Айни пайтда Президент вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллабай тизимда аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш вазифалари бўйича маъруза қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг