“Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди

Жамият 2800
image

“Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда ўзбек тили давлат тили экани ҳақидаги 1-модда 3-моддага ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммилий ҳаракати хабар бермоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимча киритилмоқда. Тарбия ва таълимда тилни эркин танлаш ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат ва элатлар тилларини менсимаслик учун жарима миқдорини кўпайтириш назарда тутилмоқда – БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача. 

Амалда ушбу жарима БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача этиб белгиланганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 3.1
t
×