Давлат органлари ходимлари учун яна бир мукофот таъсис этилди

Жамият

image

Ҳукумат қарори (240-сон, 16.03.2019 й.) билан “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.

Нимзомга мувофиқ, кўкрак нишони билан давлат органлари ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Давлат органлари ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни хар йили 1 октябрга кадар адлия органларига тақдим этиши лозим.

Адлия вазирлигида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида адлия вазири томонидан тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.


Мақола муаллифи

Теглар

кўкрак нишон ҳуқуқий тарғибот

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар