Давлат мулкларини “1 сўм” қийматда савдога чиқариш амалиёти тўхтатилади

Жамият 5953
image

Ўзбекистонда Давлат мулкларини “1 сўм” қийматда савдога чиқариш амалиёти тўхтатилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 8 июлида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги фармонида сўз боради.

Мазкур Фармонда қуйидагилар назарда тутилган:

  • давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг бюджетга йўналтириладиган қисмини амалдаги 73 фоиздан 87 фоизга ошириш;
  • алоҳида қарорлар асосида хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг йирик компанияларга ўтказиладиган қисмини бюджетга йўналтириш;
  • ҳокимликлар қарори билан сотилган объектлардан тушадиган маблағларнинг бюджетга йўналтириладиган қисмини 73 фоиздан 87 фоизга ошириш ва уни тегишли вилоят, туман (шаҳар) бюджетларига тенг улушларда йўналтириш;
  • давлат активларини “1 сўм” бошланғич қийматда савдоларга чиқариш амалиётини бекор қилиш.

Ушбу Фармоннинг қабул қилиниши:

  • Давлат бюджетига, шу жумладан туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига тушумларнинг кўпайишига;
  • вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг хусусийлаштиришдан манфаатдорлигини оширишга;
  • давлат активини бозор қийматида сотилишига ва коррупцион хатти ҳаракатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 88
Рейтинг: 2.9
t
×