Давлат мулки ҳисобланган бино ҳамда иншоотларга ИИВ билан келишилган ҳолда гаров ва ипотека қўлланилади

Local

image

Жорий йилнинг 3 май куни Ҳукумат қарори билан Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатининг 6-бандига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари тасарруфида бўлган ва давлат мулки ҳисобланган бино ҳамда иншоотларга ички ишлар вазири билан келишилган ҳолда гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин.


Author

Rate Count

18

Rating

2.7

Rate this article

Share with your friends

News on the topic