Давлат активларини хусусийлаштириш жараёни жадаллаштирилади

Жамият 2036
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга мувофиқ, тегишли давлат активларини оммавий савдоларга қўйишда ва уларни сотиш жараёнларини ташкил этишда:

профессионал ташкилотлар (халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компаниялар)ни жалб этиш Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади. Бунда, улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.

Профессионал ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш мақсадида аниқланган қиймат ёки қийматлар оралиғи (баҳолаш фаолиятининг миллий стандарти талабларидан қатъи назар) савдо жараёнида мўлжал сифатида ҳисобга олинишига рухсат берилади.

Баҳолаш ташкилотининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида тавсия этилган ва унинг экспертиза хулосасида аниқланган нархни давлат активининг бошланғич нархи сифатида мажбурий белгилаш тўғрисидаги талаб амал қилмайди.

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига давлат активларининг бошланғич нархини эълон қилмаган ҳолда сотиш тўғрисида эълонлар бериш ҳамда 2 тадан кам бўлмаган таклифлар орасида энг яхшиси асосида сотиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилади (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тавсия этилган ва экспертиза хулосасида аниқланган нархдан қатъи назар).

2021 йил 1 августгача давлат мулкини хусусийлаштиришда баҳоловчи ташкилотларни танлаш, уларнинг хизматлари қийматини аниқлаш ва тўлашнинг энг яхши тижорат таклифларини танлаб олиш тартиби жорий этилади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.1
t
×