Дам олиш кунларида совуқ антициклон сақланиб туради – Ўзгидромет

Бу қизиқ

image

Сентябрь ойининг биринчи ҳафтаси давомда сақланиб турган, узоқ давр кузатилган жуда иссиқ об-ҳаводан сўнг, Ўзбекистонга биринчи кузги совуқ кириб келди.

Ўзгидромет хабарига кўра, 8 сентябрда республиканинг шимолига антициклон кириб келиши бошланган, у Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво олиб келди. 9 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудини қамраб олди, ҳарорат кечалари 14-17° гача, шимолда 8-13° гача, кундуз кунлари 27-32° гача пасайди.

Бугун кундуз куни республика ҳудудига совуқ оқим кириб келиши давом этади ва кундуз кунги ҳарорат 24-27° гача пасаяди ва ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4° га паст бўлади. Республиканинг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Aйрим жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Шанба ва якшанба куни совуқ антициклон таъсири ҳисобига ҳарорат кечалари 12-15° гача пасаяди, кундуз кунлари эса аста-секин исийди ва якшанба куни ҳарорат 27-30° гача кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг