Дам олиш кунлари ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
07 Февраль
8778Ўзгидромет 7-9 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 8-9 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 8 февралда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 9 февралда баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ; 8 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ; 9 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 7 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 8-9 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8 февралда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 9 февралда баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ; 8 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 9 февралда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 9 февралда баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ; 8 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 9 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 7-8 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 9 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 510 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 8 февралда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 9 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 8 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 9 февралда баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 8 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 9 февралда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.