Дам олиш кунлари ва кейинги ҳафта бошида ёз иссиғи кузатилади
Бу қизиқ
−
21 Август 2020
6878Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ оқим кириши кучаяди. Мамлакатнинг катта қисмида об-ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат кўтарилиб якшанба куни кундузи 37-39 даражагача етади, бу меъёрдан 4-6 даражага юқоридир.
23 августда республиканинг шимолий туманларида Кавказ ҳудудидан кирадиган кам нам ҳаво ҳисобига об-ҳаво ўзгаради. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида булутлилик ортади, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Оролбўйи туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Душанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида булутлилик ортади, бироқ юқори ҳарорат фони сақланиб туради, фақат республиканинг шимолий туманларида ҳарорат 28-33 даражагача пасаяди.
23 августда шимолий вилоятларда, 24 августда барча вилоятлар бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.