Дам олиш кунлари Ўзбекистонга антициклон кириб келади
Бу қизиқ
−
07 Октябрь 2022
68414Прогнозларга кўра, бугун, 7 октябрь ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Фақат бугун Кавказ ҳудудларидан антициклон республиканинг энг шимолига кириб келади, бу билан Қорақалпоғистонда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 8 октябрь куни антициклон республика ҳудудларига тарқала бошлайди.
Кундуз куни ҳарорат фони бироз кўтарилади ва +24...+27 атрофида бўлади, бу ушбу куннинг меъёрий қийматларидан кўпдир. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Совуқ антициклон таъсирида ҳаво ҳарорати кечаси +5+8 илиқгача, кундузи +20+24 гача пасаяди.