Дам олиш кунлари Ўзбекистон ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
21 Май 2021 29173 1 дақиқа
Бугун, 21 май куни куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида ва кечга томон Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундуз куни 29-34° атрофида бўлади.
Дам олиш кунларида фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат дам олиш кунларида кўп йиллик меъёрдан 2-3 даражага кўп бўлади ва кечаси 15-20 даражани, кундуз куни 29-34 даражани ташкил этади.
Ўзгидромет маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель