Дам олиш кунлари кучли ёғингарчилик кузатилади

Бу қизиқ

image

Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистонда бўйича 7-12 даража илиқ бўлган ҳарорат билан илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Эртага, 18 декабрь куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, бунинг ҳисобига фақат кечки соатларда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бироз ёмғир ёғиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2° совуқ -3° илиқни ташкил этади, кундузи 14-17 даража илиққача кўтарилади.

Якшанба куни кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғиши кузатилади. Тоғларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг шимолида бироз ёмғир ёғиши эрталаб тўхтайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи 8-13 даража илиққача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

578

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг