Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
26 Ноябрь 2021
8684Жорий йилнинг 26-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудидан совуқ антициклон аста-секин чекинади. Шанба ва якшанба кунлари республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Кеча, 25 ноябрь куни кечқурун Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан нисбатан совуқ ва нам антициклон кириб келди.
Кечаси республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида ёмғир ёғди, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлди. Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кузатилди.
Эрталабга келиб, кириб келган фронт Ўзбекистоннинг энг шарқий ҳудудлари томонига қараб силжиди.
Бугун, 26 ноябрь кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ атрофида бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво булутли, баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари совуқ антициклон республика ҳудудидан аста-секин чекинади. Республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечалари ва эрталаблари ҳарорат бироз салбий қийматларгача пасаяди, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони 13-15° илиққача иситади. Республиканинг шимолида ҳарорат кечалари 6-9° илиқ, кундуз кунлари 4-7° илиқ атрофида бўлади.
LiveБарчаси